Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti
Тест режимида

Самарқандда марихуана сотувчиларга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.

Самарқанд. 2019 йилнинг 12 сентябрь тахминан 20:00 ларда Булунғур туманида ўтказилган тезкор-тадбир жараёнида, 59 ёшли Муқаддасхон М. 250,52 гр. марихуана гиёҳвандлик воситасини 18.000.000 сўм эвазига сотаётган вақтида ушланган. Тадбир давомида аниқланишича, Муқаддасхон М. ушбу гиёҳвандлик воситасини 11.000.000 сўм эвазига 50 ёшли Бахрал С.дан сотиб олган.

2019 йил 13 сентябрь куни Булунғур туманида яшовчи Бахрал С.нинг яшаш уйини кўздан кечириш жараёнида, Бахрал С. уйдаги молхонасида 4 дона шиша идишларга қадоқланган ҳолатда умумий оғирлиги 276,63 гр. “марихуана” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келганлиги, ҳамда орқа томондаги томорқасида таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган бир туп “каннабис” ўсимлигини экиб парваришлаётганлиги аниқланган ва процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Бахрал С. 2019 йил май ойида ўзи эккан “каннабис” ўсимлигини парваришлаб, пишиб етилганидан сўнг, ундан 5 тупини ўриб олиб майдалаб қуритган ва жами оғирлиги 250,52 гр. бўлган гиёҳванд воситани сотиш мақсадида 3 дона полиэтилен пакетларга солиб, Муқаддасхон М.га ўтказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Муқаддасхон М. ва Бахрал С.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Уларга нисбатан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш”  тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов якунига кўра, жиноят иши айблов хулосаси билан суд муҳокамасига юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судининг 2019 йилнинг 13 декабрь кунидаги ҳукмига кўра, Муқаддасхон М. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 7 йил муддатга; Бахрал С. эса ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми, 273-моддаси 5-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech