Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Юнусобод туманидаги шовшувга сабаб бўлган ЙТҲ бўйича суд мажлиси якунланди

Олий суд матбуот хизмати хабар беришича, Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди,  шовшувга сабаб бўлган ЙТҲ сабабчиси Л. Толмачёвага хукм ўқиди.

Жиноят иши ҳужжатларига кўра, Л.Толмачова 04 июнь 2019 йил соат 18:26 да бошқарувидаги "Nexia-3" русумли транспорт воситасини Юнусобод тумани 11-мавзе 5-7 уйлар оралиғидаги транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжалланган даҳалараро йўлда ҳаракатланаётганида, транспорт воситасини ўнг томонга буриб, автомашиналар ва пиёдалар ҳаракатланиши учун мўлжалланган йўлга ўтган. Бу ерда эса 2007 й.т. Г.А., Я.С., ва 2006 й.т. Ф.Р.ларни йўл ёқасида туришганлигини кўрган. Бирданига йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, ҳаракатланишни давом эттириб, вояга етмаган Г.А., И.С. ва Я.С.,ларни босиб кетган.

Бунинг оқибатида вояга етмаган Г.А. олган тан жароҳатлари билан ҳодиса жойида вафот этган, Я.С. соғлиқнинг қисқа муддатга бузилишига олиб келмаган "енгил", И.С., "ўртача оғир"ликдаги тан жароҳатлари олганлар.

Суд жараёнида, судланувчи, гувоҳ, жабрланувчи ва уларнинг қонунинй вакилларини кўрсатувлари эшитилиб, тўпланган далиллар ва судланувчининг ҳимоя нутқи тингланди.

Суд жиноят иши ҳужжатларини ҳар томонлама тўлиқ текшириб, 2020 йил 18 май кунидаги ҳукмга кўра, Л.Толмачёвани Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлишига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан айбдор деб топиб, 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш, 3 йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этган. Айбдор Л.Толмачёва озодликдан маҳрум қилиш жаросини манзил калониясида ўташи ,жазо муддати 2019 йил 06 июнь ойидан бошлаб ҳисобланиши белгиланган.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech