Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

-Бувимникида яширсам, ҳеч ким билмайди...

Наманган вилояти. 2022 йил 09 март куни Наманган шаҳар С.Адашев кўчасида яшовчи 33 ёшли Ҳ.З. шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда жорий йилнинг 08 март куни соат 20:30 ларда ишончнома асосида ўзи бошқариб юрган «Tiko» русумли автомашинасини қўшнисининг уйи олдида қолдириб, ўзи яшаш уйига кириб кетганлигини, эртаси куни эрталаб соат 06:00 ларда кўчага чиқиб қараганда, автомашинасини номаълум шахс олиб қочиб кетганлигини маълум қилиб, автомашинасини топишда ёрдам беришларини ва айбдор шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Зудлик билан ҳодиса содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳи чиқиб, воқеа жойи кўздан кечирилиб, яқин орада жойлашган “Мирхакимбой” жоме масжиди биносига ўрнатилган кузатув камераси хотирасидаги видеоёзувлар текширилганида, ушбу жиноятни Наманган шаҳар А.Тўқаев кўчасида яшовчи 24 ёшли Л.А. содир этганлиги аниқланиб, Л.А. ушланган.

Қонунбузардан у томонидан олиб қочилган автомашина қаерда эканлиги сўралганда, у ушбу автомашинани Давлатобод тумани Шарқ гўзали кўчасида яшовчи бувисининг яшаш ҳовлисига олиб бориб қўйганлиги билдирган. Автомашина ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими Л.А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан қўзғатилиб, у процессуал тартибида ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Жиноят кодексининг нормаларига кўра, жиноятни содир этган шахс 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech