-Пулинг йўқ бўлса велосипедингни бер!
Тошкент шаҳар. Жорий йилнинг 9 декабрь куни соат 13:30 ларда 30 ёшли С.С. таниши 44 ёшли Н.А. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, Сергели-2 даҳаси ҳудудида бўла туриб, ушбу ҳудуддан ўзларига таниш бўлган 37 ёшли Ш.Г., ни ўзининг велосипедида уйига ҳаракатланиб кетаётганлигини кўриб, уни тўхтатиб, ёнида бўлган пулларини беришни талаб қилишган, бироқ Ш.Г.,нинг ёнида пуллар йўқлигига амин бўлишиб, қуруқ қўл билан кетишни истамасдан, Ш.Г.,нинг қаршилигига қарамасдан баҳоси 800.000 сўмлик велосипедини тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.С. ва Н.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Н.А.га нисбатан “қамоққа олиш” тарзда эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда велосипедни ўзи билан олиб кетган С.С.,ни ушлаш чоралари кўрилмоқда.
Тергов-тезкор ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти