-Пулларни поликлиника олдида оламан
Сурхондарё вилояти. 2021 йил 04 декабрь куни соат 11:50 да вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир жараёнида, 33 ёшли Ш.Ж. ўзига тегишли қўл телефонида мавжуд 2015 йилдан буён яқин муносабатда бўлиб юрган аёли 35 ёшли И.Х., нинг шахсий ҳаётига оид фотосуратларини ошкор қилиш билан қўрқитиб, маълумотларни тарқатмаслик эвазига 5.800.000 сўм пул беришини талаб қилиб, талаб қилинган пуллардан 5.000.000 сўм пулларни Денов тумани “Сурнайтепа” маҳалласида жойлашган оилавий поликлиникасида И.Х., дан олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан воқеа жойида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ш.Ж.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти