-Тракторим юриб кетса пулларини бериб юбораман...
Қашқадарё вилояти. Жорий йилнинг 1 март куни Миришкор тумани “Оқмачит” маҳалласида яшовчи 32 ёшли Т.Ж. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг июнь ойида Миришкор туман “Зафар” маҳалласида яшовчи таниши 41 ёшли Ғ.Ғ. “Янги Миришкор” маҳалласида жойлашган савдо дўконига келиб, трактор эҳтиёт қисмлари сотиб олмоқчилигини, пулларини эса 10 кун муддатда тўлиқ тўлаб беришини айтиб, дастлаб олган 5.250.000 сўмлик эҳтиёт қисмлари учун 500.000 сўм пулларини берган ҳолда унинг ишончига кириб, кейинги кунларда ундан жами 40.810.000 сўмлик трактор эҳтиёт қисмларини фирибгарлик йўли билан олиб кетиб, бугунга қадар эҳтиёт қисмлар учун пулларни бермаётганлигини билдириб, Ғ.Ғ.га нисбатан қонуний чора кўришни ва етказилган зарарни қопланишида амалий ёрдам беришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғ.Ғ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, мулкларингиз ва пулларингизни фирибгарларни қўлига бериб қуйманг, огоҳ бўлинг!
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти