Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

14 ёшли бола “Damas”ни олиб қочмоқчи бўлди

Тошкент шаҳар. 2021 йил 29 ноябрь куни тунги соат 03:30 ларда Учтепа тумани 13-мавзе 8-уй олдида бўлган номаълум шахс, 40 ёшли Р.О., га тегишли бўлган “Damas” русумли автомашинани қаровсиз ҳамда калити ўт олдириш жойида қолдирилганлигидан фойдаланиб, ҳайдовчининг олд эшигини, темир линейка ёрдамида очиб, автоуловни ўт олдириб, ортга 5 метр ҳайдаган вақтида ушбу шовқин-сурондан уйғониб қолган автомашина эгаси кўчага шошилиб чиқиб, автомашина ўчиб қолганлигидан фойдаланиб, қонунбузарни ушлаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хабар берган.

Олиб борилган терговга қадар текширув натижасида, жабрланувчига тегишли бўлган “Damas” русумли автомашинани олиб қочишга уринган шахс Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида яшовчи вояга етмаган 14 ёшли Т.Ж. эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Т.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар моддий бойликларингизга бефарқ бўлманг, автомашинани калитни ўт олдириш жойида қолдирманг. Огоҳлик – давр талаби.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech