17 ёшли безори эндиликда қонун олдида жавоб беради
Тошкент шаҳри. 2020 йил 12 октябрь куни соат 22.00 да 17 ёшли О.Д., Бектемир туманида жойлашган Қўйлиқ деҳқон бозори ҳудудида бўла туриб, жамоат жойида бўлишига қарамасдан, шу ерда бўлган фуқаро 27 ёшли Ш.К. билан автомашинанинг автотураргоҳда бўлиши учун патта масаласида вужудга келган жанжал оқибатида тортишув вужудга келиб, О.Д. ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, ўнг қўлини муштига кийилган темирдан ишланган “кастет” предмети билан бир маротаба Ш.К.,нинг жағига уриб, тан жароҳати етказган.
Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра Ш.К.,да “пастки жағ чап томон қайириш бурчагидан 5 ва 6 тишлар оралиғида жағ суягини синиб силжишлари” “пастки жағ ўнг ва чап томон қонталашлари” жароҳатлари аниқланиб, оғирлик жиҳатидан “ЎРТАЧА” оғир жароҳатлари гуруҳига кириши аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан жорий йилнинг 24 октябрь куни О.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а,в” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментми