Аризани қайтариб олиш учун 2000 АҚШ доллари талаб қилинди
Фарғона вилояти. 2021 йилнинг 06 апрель куни 47 ёшли Ирода А., Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 30 ёшли Гулжаҳон У., келинойиси 27 ёшли Шаҳноза У., билан биргаликда унинг жияни 37 ёшли Акмалжон К.,нинг ҳаракатлари учун ариза билан мурожаат қилиб, ушбу аризани қайтариб олишлари эвазига
2 000 АҚШ доллар беришини талаб қилиб, пулларни бермаса жиноий жавобгар қилдириш билан қўрқитаётганлигини ва уларга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраб, шу куни Гулжаҳон У., Шаҳноза У., билан Ирода А.,дан товламачилик йўли билан 2 000 АҚШ доллар пул маблағларини олаётганларида ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Гулжаҳон У., ва Шаҳноза У.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар.
Тергов ҳаракатлари давомида юқорида келтирилган Акмалжон К.,нинг ҳаракатлари (Гулжаҳон У., ва Шаҳноза У.,лар келтирилган важлар) юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши доирасида ушбу фуқароларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти