23 кунлик чақалоқ одам савдоси қурбони бўлди
2020 йилнинг 03 июнь куни тахминан соат 15:30 ларда, Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшовчи фуқаро 22 ёшли Н.Ё., ўзининг 11.05.2020 йилда туғилган 23-кунлик вояга етмаган чақалоқ фарзандини қонунга хилоф равишда Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Н.И.,га 3.000.000 сўмга сотишга келишиб, чакалоғини сотиб, ушбу келишилган пулларни Навоий шаҳридаги “Навоий” жоъме масжиди ёнида олган вақтида, ўтгазилган тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Н.Ё.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти