Савдо дўкони учун 341.921.550 сум
Сурхондарё. Термиз шаҳрида яшовчи 46 ёшли Ч.С., фуқаро 2018 йилда 54 ёшли Д.С. (аёл), га Термиз шаҳрида янги қурилаётган беш қаватли уй-жойнинг 1-қаватидаги савдо дўконини сотишни ваъда қилиб, ундан 341.921.550 сўм миқдоридаги пулларни олиб, ҳозирги кунга қадар савдо дўконини Д.С.,нинг номига расмийлаштириб бермасдан алдаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирги вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти