Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

3 бош отларнинг пули тергов жараёнида ундириб берилди, томонлар яраштирилди

Фарғона. 2020 йил февраль ойида фуқаро 24 ёшли Ш.С. фуқаро Д.Б., билан 3 бош отларини жами 21.000.000 сўмга сотиб олишга ҳамда келишилган пулларни 10 кунда тўлаб беришини ваъда қилиб, 3 бош отни олиб кетиб, отларни бошқа фуқарога сотиб юбориб, пулларини ўз шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан 19.09.2020 йилда Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида гумонланувчи Ш.С., томонидан жабрланувчи Д.Б.,га етказилган 21.000.000 сўм миқдоридаги моддий зарар тўлиқ қопланган. 

Жиноят иши 15.10.2020 йилда томонларнинг ярашганлиги муносабати билан ЖПКнинг 584-моддаси тартибида ярашув қарори асосида туман прокуратурасига юборилган.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

 

 

 

 

Text to speech