4 дона гугурт қути атиги 1 млн 300 минг сўмга сотилди
Самарқанд вилояти. 2021 йилнинг 02 февраль куни соат 18:20 ларда ИИБ ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний айланмасини олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро 23 ёшли Озод Т., тадбирда харидор сифатида жалб қилинган фуқарога 1.300.000 сўм эвазига 4 дона “JOLIN Safety maches” ёзувли, оқ ранги гугурт қутига қадоқланган ҳолатда кўп миқдорда яшил рангли, ўткир ҳидли, ўтсимон моддасини сотган вақтида ушланиб, ўсимлик моддалари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Суд-кимёвий экспертиза хулосасига кўра, Озод Т.,дан олинган ўсимлик моддалари таркибида фаол гиёҳванд модда, тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, “марихуана” деб аталади, ушбу “марихуана”нинг оғирлиги 10.02 граммга тенг.
Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Озод Т.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб бўлиб унга нисбатан “қамоққа олиш” тарздаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти