Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

400 минглик кўк рангли резина қопча

Тошкент шаҳри. 2022 йил 31 январь куни соат 18:00ларда Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда Яккасарой туман ИИО ФМБ Жиноят қидирув ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Яккасарой тумани Бобур кўчасида жойлашган «Drujba Burger» кафеси олдида 27 ёшли А.О. шартли равишда харидор сифатида жалб қилинган фуқарога 400.000 сўм эвазига кўк рангли резина қопчада бўлган полимер пакетчадаги ўзига хос ҳидли, кристалл-кўкимтирсимон моддасини сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, кўк рангли резина қопчадаги полимер пакетчада бўлган ўзига хос ҳидли, кристалл-кўкимтирсимон модданинг таркибида альфа-пирролиддиновалерофенон (а PVP) моддаси мавжудлиги аниқланиб, унинг соф оғирлиги 0,27 граммга тенг эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.О.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Жиноят иши бўйича олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари жараёнида ушбу гиёҳванд модданинг келиб чиқиши сабаблари ўрганилганда, гумонланувчи мазкур гиёҳванд моддани интернет сайтларидан харид қилиб, уни Telegram мессенджери орқали танишган мижозга 400.000 сўм эвазига сотмоқчи бўлганлиги аниқланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Муаллиф: Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги

тергов бўлими терговчиси капитан М.М.Алимова

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech