Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

50.000 АҚШ долларига тенг мўъжазгина уй...

Тошкент шаҳар. 2023 йил январь ойида 33 ёшли К.Б. ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, ўзига олдиндан таниши бўлган Туркия фуқароси 39 ёшли З.Т.ни ишончига кириб унга Тошкент шаҳри марказидан хонадон олиб беришини айтиб, уни алдаб 50.000 АҚШ долларига мўъжазгина уй топганлигини айтиб, уй учун дастлабки тўлов сифатида банкдан ҳисоб рақам очиб аввалига январь ойида 10.000 АҚШ доллари, кейинчалик март ойида ҳисоб рақамга 40.250 АҚШ доллари туширишга эришиб З.Т.дан жами бўлиб 50.250 АҚШ долларини олиб, унга уй олиб бермасдан берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан К.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, шу каби фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмаслигингиз учун, бировга ишонч билдиришдан олдин чуқур ўйлаб кўринг. Фирибгарлик қурбонига айланиб қолишдан огоҳ бўлинг!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech