Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

52 ёшли “киссавур” ИИБ ходимлари томонидан ушланди

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 02 май куни соат 12:00 ларда 52 ёшли У.Хабибулло Чилонзор туманида жойлашган Чинни бозори олдидаги автобус бекатида Ўрикзор-Сергели йўналиши бўйича қатновчи 59-сонли автобусга чиқиб, автобус ичида бўлган 30 ёшли Ж.Илҳомни устки кийими чўнтагидан 2 944 000 сўм пулларини киссавурлик йўли билан яширин равишда ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинаётган вақтида Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан У.Хабибуллога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида У.Хабибулло муқаддам ўғрилик жинояти билан уч маротаба судланганлиги аниқланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech