Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

600 минг сўмлик гиёҳванд восита деб икки фуқаро 7 йилдан 10 йилгача умрини “темир панжара” ортида ўтказиши мумкин

2020 йилнинг 17 ноябрь куни соат 23:00 да Нуробод туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Нуробод тумани “Тегирмонбоши” маҳалласида фуқаролар 33 ёшли Хуршид Х., ва 50 ёшли Хусниддин Н, лар тадбирга харидор сифатида жалб этилган фуқарога 2 дона “спички” ёзувли гугурт қутининг ичида бўлган “марихуанна” гиёҳвандлик воситасини 600.000 сўм эвазига сотаётган вақтида ушланиб, шахсий тинтув қилинганларида Хуршид Х.,нинг чўнтагидан тадбир давомида ишлатилган 150.000 сўм пуллар ҳамда Хусниддин Н.,нинг чўнтагидан 400.000 сўм пуллар аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Суд-кимёвий экспертизанинг хулосасига кўра, тадбир давомида Хуршид Х., ва Хусниддин Н.,лардан ҳужжатлаштирилиб олинган яшил рангли, қуруқ ҳолдаги ўсимлик моддалари таркибида фаол гиёҳванд модда-тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу ўсимлик моддалари “марихуанна” гиёҳвандлик воситаси турига киришлиги, унинг соф вазни 3.64  граммга тенг эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нуробод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми "Б" банди (Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан Хуршид Х., ва Хусниддин Н.,ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Хуршид Х., ва Хусниддин Н.,лар айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ҳамда уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech