Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

6 нафар талончилар ушланди қизиғи улардан иккиси аёл

Самарқанд. 2020 йилнинг 25 ноябрь куни соат 16:30 да 37 ёшли Шахноза Р., (аёл) 34 ёшли Ҳалимова Дилшода (аёл)лар ўзларининг 4 нафар номаълум шериклари билан олдиндан жиноий тил бириктириб, Самарқанд туман Янгиариқ маҳалласида жойлашган ошхонанинг орқа томонида, 34 ёшли Нажмиддин Ҳ.,нинг эгнида бўлган шимини чап олд чўнтагидан бир дона “Nokia” русумли ва бир дона “Novey” русумли қўл телефон аппаратлари ҳамда ўнг орқа чўнтагидан 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини очиқдан очиқ талон-торож қилиб ҳодиса жойидан яширинганлар.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида, мазкур талончилик жиноятини фуқаролар 38 ёшли Ўлмас Дж.,, 41 ёшли Санжар Н., 21 ёшли Султонбек Х., 31 ёшли Абдулло Н., 37 ёшли Шахноза Р., (аёл) 34 ёшли Ҳалимова Дилшода (аёл), лар содир этганлиги аниқланди ва улардан 1000 АҚШ доллари, бир дона "Nokia" русумли ва бир дона "Novey" русумли қўл телефон аппаратлари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарканд туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича юқорида кўрсатилган шахслар гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, ҳолат бўйича сўроқ қилинганлар.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech