Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

73 ёшли онахоннинг ожизлигидан фойдаланган йигитча

Тошкент шаҳар. Жорий йилнинг 17 февраль куни соат 12:30 ларда номаълум шахс ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, Яшнобод тумани Авиасозлар 1-даҳасида жойлашган уйларнинг бирида, иккинчи ва учинчи қаватлар зинапояси йўлагида туриб олиб, ушбу зинапоядан, ўзини уйихонадонига кириш учун кўтарилаётган 73 ёшли В.П.ни тўхтатиб, унга куч ишлатиши билан қўрқитиб, қўлида бўлган сумкасини талончилик йўли билан тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи 18 ёшли К.Ш. содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан К.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда юқоридаги шахс нима сабабдан талончиликка қўл урганлиги аниқланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech