Қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди
Ёзёвон тумани. 25 март куни Ёзёвон тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Саримсоқов кўчасида яшовчи Ғ.Х. яшаш хонадонида О.Б., Ш.И. ва бошқаларни қимор ўйнашлари учун шароит яратиб бергани аниқланиб, улардан 217 000 сўм пул ва 29 дона ўйин картаси далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ғ.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Ғ.Х.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилади. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят кодексининг 278-моддаси(қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати