Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бино сотиб олишини айтиб, алдов йўли билан 1.6 млрд. пулларни қўлга киритди

Наманган. 2018 йилнинг сентябрь ойида 50 ёшли М.У., Наманган шаҳрида яшовчи 25 ёшли Ф.Н., га Наманган шаҳрида тиббиёт диагностика маркази очиш нияти борлигини, бунинг учун Ф.Н.,га тегишли бўлган “Ғирвонсой” кўчасида жойлашган 4 қаватли қурилиши тугалланмаган бинони сотиб олмоқчи эканлигини, пулларни банкдан кредит олиш йўли билан тўлашини ҳамда шу бино ертўласида дорихона очиб, дори-дармон сотиш билан шуғулланиш учун Ф.Н.,нинг ўзига беришини айтиб, бинони 2,5 млрд. сўмга сотиб олишга келишиб, Ф,Н.,нинг ишончига кириб, уни алдаб, банкдан тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, кредит учун ажратилган 2 млрд. 500 млн., сўм пулларни банкда фуқаро Ф.Н.,нинг номига очилган пластик карточкаси ҳисобига тушуришга эришиб, ушбу картадан 900 млн., сўм пулларни нақдлаштириб, Ф.Н.,га бериб, қолган 1,6 млрд. сўм пул маблағларини нақдлаштириб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.   

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.У.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси  4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, М.У., жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech