Жабрланувчининг уддабуронлиги сабаб босқинчилар ИИБ ходимлари қўлида қутила олмади
Фарғона. 2020 йилнинг 19 ноябрь куни 18:30 да фуқаролар 33 ёшли Сардор М., ва унинг жиноий шериги 32 ёшли Илхом Х., лар фуқаро Мухаммаджон К.,нинг бошқарувида бўлган “Nexia-2” русумли автомашинани тўхтатиб, автомашинага йўловчи сифатида чиқиб, Қўқон шаҳри ҳудудида мақсадсиз айланиб юрган вақтида ўзларининг жиноий режаларини амалга ошириш мақсадида, Сардор М., ёнидаги ўткир тиғли жисмни фуқаро Мухаммаджон К.,га кўрсатиб, уни кўрқитиб, бир дона баҳоси 3.000.000 сўмлик “Samsung A10S” русумли телефон аппарати ва 30.000 сўм нақд пулларини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, ушбу пуллар эвазига спиртли ичимлик харид қилиш учун дўконга тушганлар.
Бундан фойланган Муҳаммаджон К., ўзининг иккинчи телефони орқали отасига қўнғироқ қилиб, ҳолат ҳақида айтганидан сўнг, унинг отаси ИИБнинг “102” рақамига қўнғироқ қилиб, ўғлига нисбатан содир этилаётган босқинчилик ҳақида берган хабарига асосан Қўқон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан Илхом Х., ва Сардор М.,лар ушланиб, фуқаро Илхом Х.,дан бир дона ўткир тиғли жисм ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Сардор М., ҳамда фуқаро Илхом Х.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида, Сардор М., ва Илхом Х.,лар жиноят ишида айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти