Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Адвокат” нинг ўзига адвокат керак экан

Сирдарё вилояти. 2021 йилнинг 14 январь куни 37 ёшли Санжар О., Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича 32 ёшли Хушвақт Д.,га ўзини ҳимоячи деб таништириб, “тергов даврида ҳуқуқларингни ҳимоя қиламан, айбсиз қилиб олиб чиқиб кетаман” деб ваъда бериб, Гулистон шаҳри “Тараққиёт” маҳалласи ҳудудида жойлашган авто вокзалда жами 5.000 АҚШ доллар пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармаган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Санжар О., нинг адвокатлик лицензияси йўқлиги, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, суд процесси жараёни бўлаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳри ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Санжар О.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик)нинг тегишли қисм ва бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳурматли фуқаролар, мулкингиз ва пулларингизни нотаниш ҳамда ҳалол инсон сифатида Сизга таниш бўлмаган инсонларга ўз хоҳишингиз билан берманг. Фирибгарларни тўрига тушмаслик ўз қўлингизда.

 Муаллиф: Тергов департаменти катта терговчиси

капитан Э.А.Ахмадалиев

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департамент

Text to speech