Аёл кишининг пичоқ зарбаси ўлимга сабаб бўлган
Тошкент шаҳар. 2022 йил 4 сентябрь куни соат 00:30 ларда 26 ёшли К.Г.(аёл) ўзи ишлаб келаётган Яшнобод тумани Торариқ кўчасида жойлашган умумий овқатланиш жойида бўла туриб, мазкур оилавий ошхонада ўзи билан бирга ишловчи 28 ёшли, маст ҳолатдаги М.С. (эркак) билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида, ошхона пичоғи билан М.С.нинг қорин қисмига бир маротаба зарба бериб, тан жароҳати етказганлиги аниқланган.
Натижада, М.С. олган тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасида М.С. да “Қорин ўнг олд деворини тешиб кириб жигарни шикастлаган санчиб-кесилган жароҳати, ички ва ташқи қон кетиш” каби жароҳатлар аниқланганлиги ва ушбу жароҳатлар оғирлик даражасига кўра, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари сифатида баҳоланиши кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Яшнобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан К.Г.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, К.Г. процессуал тартибда ушланган.
Муаллиф: Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги
ТБ катта терговчиси подполковник Д.Абдурахманова
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти