Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Оддий қизиқиш... ёки бошқа ғаразли сабаб!?

Наманган вилояти. 2022 йил 3 сентябрь куни соат 10:00 ларда Чуст туман ИИБга “Бофанда” МФЙда яшовчи 46 ёшли С.Ф. мурожаат қилиб, 2022 йил 2 сентябрь куни соат 23:00 ларда ўзига тегишли бўлган “ВАЗ-2106” русумли транспорт воситасини яшаш хонадони ташқарисида қаровсиз қолдириб, хонадонига кириб кетган вақтида номаълум шахс унинг автомашинасини олиб қочиб кетганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тергов ва тезкор ҳаракатлар натижасида, олиб қочилган автомашина Чуст тумани "Бофанда" МФЙ Юлдуз кўчасидан ўтган ички йўл четидаги сим ёғочга урилган ҳолатда топилган ва ушбу қилмишни мазкур туманда яшовчи вояга етмаган 16 ёшли А.А. содир қилганлиги аниқланган ҳамда ундан бир дона отвёртка, бир дона “12-14” ўлчамли болт-калит, жабрланувчига тегишли “ВАЗ-2106” русумли транспорт воситаси калитлари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чуст туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қлинувчи тариқасида жалб қилинган ҳолда процессуал тартибда ушланган.

Тергов давомида гумон қилинувчидан ушбу жиноятга қўл ўрганлигининг сабаби сўралганда, у шунчаки автомашиналарга қизиқиши борлиги ва шу сабабдан автомашинани олиб қочганлигини баён этган.

Тергов ҳаракатлари давомида жиноятнинг келиб чиқишига асл сабаблари тўлиқ ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилади.

Таъкидлаш жоизки, Жиноят кодексининг нормаларига кўра, жиноятни содир этган шахс 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech