Наманганда олиб қочилган автомашина жарима майдончасидан топилди
Наманган вилояти. 2023 йил 12 май куни Наманган шаҳар Шерозий кўчасида яшовчи 50 ёшли А.Б. Наманган вилояти ИИБнинг “102” қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, унда соат 01:00 ларда номаълум шахс унга тегишли, хонадони олдида қаровсиз қолдирилганидан “Damas” русумли автомашинасини номаълум томонга олиб қочиб кетганлигини маълум қилиб, ушбу шахсни аниқлашда ва автомашинасини топишда амалий ёрдам беришни сўраган.
Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида соат 02:30 да мазкур автомашина номаълум шахс томонидан бошқариб келаётган вақтида Наманган вилояти ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилиб, ҳайдовчидан тегишли ҳужжатлари сўралганида мазкур автомашина вояга етмаган 16 ёшли Д.Д. томонидан тегишли ҳужжатларсиз бошқариб юрилган аниқланиб, жарима майдонига шу кунни узида жойлаштирилганлиги аниқланган.
Юқоридаги вояга етмаган шахс нима сабабдан ушбу автомашинани ҳужжатларсиз бошқариб кетаётканлигига аниқлик киритилганда мазкур автомашина вояга етмаган 16 ёшли Д.Д. ўзининг таниши 16 ёшли Р.Ш. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб олиб қочилганлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган Д.Д. ва Р.Ш.ларга нисбатан Наманган шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 2-қисми “б” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти