Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қўшни ҳовлидаги ўрикзор

Наманган вилояти. 2023 йил 16 май куни соат 10:00 ларда 52 ёшли М.И. Норин тумани Обод кўчасида жойлашган ҳеч ким яшамайдиган ҳовлисидан хабар олиш мақсадида борган вақтида ҳовлисига экилган ўрик дарахтига Обод кўчасида яшовчи вояга етмаган 12 ёшли М.Т. чиқиб ўрик истеъмол қилаётганлигини кўриб, унга “Нима сабабдан ўрик дарахтига чиқиб ўрикларни истеъмол қиляпсан, девордан ўтиб, уни бузиб юборяпсанлар, пастга туш” деб турли хил сўзлар билан сўккан вақтида вояга етмаган М.Т. уни гапларидан сўнг пастга тушиб қочиб кетаётган пайтида М.И. унга “Тўхта” деб қўлида бўлган тошни отган вақтида тош бош қисмига тегиб тан жароҳати еткизганлиги аниқланган. Натижада вояга етмаган М.Т. олган тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Норин туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан М.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Муаллиф: Тергов департаменти ЎМИБ терговчиси

подполковник С.Ширбачеев

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech