Кундузи ўйланган режа тунда амалга оширилди
Қорақалпоғистон Республикаси. 2023 йил 16 май кунидан 17 май кунига ўтар кечаси номаълум шахс Нукус шаҳри Т.Қайыпбергенов кўчасида жойлашган уйнинг олдида 39 ёшли Р.Д.га тегишли бўлган «Tracker-1» русумли автомашинасини қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб, номаълум томонга олиб қочиб кетганлиги аниқланган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, жабрланувчига тегишли бўлган автомашина Нукус шаҳри Боз овул маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтиб турган «Дослық» канали бўйига ташлаб кетган ҳолатда топилиб, тегишли тартибда кўздан кечирилиб ҳужжатлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни Нукус шаҳри Тахтакўпир кўчасида яшовчи 17 ёшли вояга етмаган К.Б. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Жиноят иши доирасида гумонланувчидан жабрланувчига тегишли автомашинани нима сабабдан олиб қочганлиги сўралганда, у шу куни кундуз вақти Т.Қайыпбергенов кўчасида бўлган «Tracker-1» русумли автомашинасини эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилганлигини кўриб, ушбу автомашинадан ўғирлик қилиш мақсадида уни ичига кирганлигини, аммо унинг ичида қиммат баҳо нарсаларини йўқлигини кўриб автомашинада қолдириб кетилган қўшимча калитини узи билан олиб кетиб, сўнгра эса тунги вақти ўша жойга қайтиб келиб автомашинани мазкур калит билан очиб олиб қочганлигини баён этган.
Ҳозирда К.Б. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 2-қисми «а» банди ва 169-моддаси 3-қисми «а» (ўғирлик) бандида кўрсатилган жиноятни содир қилганлигда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти