Спиртли ичимликлар таъсирида содир этилган жиноят
Наманган вилояти. 2022 йил 06 ноябрь куни соат 21:30 ларда Уйчи туманда яшовчи 37 ёшли Т.Б. танишлари 36 ёшли Қ.А., А.М. ва Д.Н.лар билан бирга Уйчи туман Шўрқишлоқ кўчасида жойлашган Н.Ш.ни уйи ёнида спиртли ичимлик истеъмол қила туриб, Қ.А. шу куни кундузи Т.Б.ни тракторидан фойдалангани учун ҳаққини тўлаши кераклиги масаласида ўзаро гап тортишиб қолишлари оқибатида Қ.А. ёнидаги ошхона пичоғи билан Т.Б.ни чап қорин қисмига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган.
Суд тиббий экспертиза хулосасида Т.Б. “оғир” турдаги тан жароҳат олганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган тумани Уйчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Қ.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти