Ғаллаоролда аёл талончининг ортидан қувиб етди
Жиззах вилояти. 2021 йил 13 декабрь куни Ғаллаорол тумани Маржонбулоқ ШФЙ да яшовчи 34 ёшли К.Г. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда ушбу куни соат 09:00 ларда уйининг эшиги таққиллаганлиги, эшикни очганида қаршисида унга нотаниш бўлган йигит гавдаланганлигини ва унинг бўйнидаги тилла занжири ҳамда унда бўлган тилла “кулони”ни юлиб олиб, қочиб кетмоқчи бўлганида, К.Г. унинг ортидан қувиб, қонунбузарга етиб олгач, у билан ерга ағанаган вақтда нотаниш йигитнинг қўлидан тилла занжирини тортиб олганлиги, бироқ тилла “кулон” унинг қўлида қолиб кетганлиги, қонунбузар эса қочиб кетганлигини маълум қилиб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари жараёнида жабрланувчинг тилла занжирини олиб кетган шахс Ғаллаорол тумани “Ўзбеколтин” маҳалласида яшовчи рецидивист 29 ёшли Ш.Н. эканлиги, мазкур тилла кулонини У.С.,га 355.000 сўмга сотганлиги аниқланиб, У.С. дан тилла кулони холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ш.И. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Муаллиф: Жиззах вилояти Янгиобод тумани ИИБ ҳузуридаги
Тергов гуруҳи катта терговчиси
капитан Эшбеков Вохиджон
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти