Андижонда оғуфурушнинг фаолиятига нуқта қўйилди
Андижон вилояти. 2022 йил 03 январь куни Андижон вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 32 ёшли Т.У. Андижон шаҳар "Янги ҳаёт" МФЙ ҳудудида жойлашган автомобиль эҳтиёт қисмлари бозорида тадбирга харидор сифатида жалб қилинган шахсга, соф оғирлиги 2.54 гр бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 500.000 сўм эвазига сотаётган вақтда, ашёвий далиллар билан ушланган.
Олиб борилган тезкор тадбир давомида Т.У.,нинг ёнлари кўздан кечирилганида, унинг эгнида бўлган қора рангли курткасининг ўнг чўнтагидан бир бўлак, соф оғирлиги 0,28 гр бўлган, тезкор тадбирга харидор сифатида жалб қилинган шахсга сотилган, соф оғирлиги 2.54 гр. бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситасидан ортиб қолган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини бошқа шахсларга сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Т.У.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисими (озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозир Т.У.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми ҳамда 25, 273-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти