Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Андижонда сохта ИИБ ходимига нисбатан олиб борилган дастлабки тергов якунланди

Андижон вилояти. 2021 йилнинг ноябрь ойи охирларида 36 ёшли Т.У. ўзганинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, ички ишлар органлари ходими бўлмаса-да, ички ишлар органлари формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб, Андижон шаҳар Мустақиллик МФЙ ҳудудида ўзига олдиндан таниш бўлмаган 33 ёшли У.О., га гўёки Андижон вилояти ИИБда ишлаётганлигини айтиб, унинг ишончига кириб, ундан турмуш ўртоғи Қ.Ф., ни иккинчи хотини билан ўрталарида тузилган турмуш қурганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ФҲДЁда ишловчи танишлари орқали бекор қилдириб беришини ваъда бериб, ушбу ҳаракатлари учун 900.000 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжи учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, 2021 йилнинг декабрь ойи бошларида, ички ишлар органлари ходими формасида бўла туриб, Андижон шаҳар Ўзбегим МФЙ ҳудудида жойлашган “Автовокзал” ёнида ўзига олдиндан таниш бўлмаган 35 ёшли Қ.Қ., дан гўёки Андижон вилояти ИИБда ишлаётганлигини айтиб, унинг ишончига кириб, уни турмуш ўртоғи билан биргаликда Россия Федерациясига ишлаш учун жўнатиб юборишини айтиб, чипта сотиб олиш учун пул бериши кераклигини айтиб, уни алдаб, 50.000 сўм пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан олган пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжи учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Т.У.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича Т.У. томонидан жабрланувчиларга етказилган барча зарарлар тўлиқ қопланиб, жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан “шахсий кафиллик” эҳтиёт чораси танланган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов якунланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 381-моддаси тартибида айблов хулосасини тасдиқлаш учун Андижон шаҳар прокуратурасига юборилди.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech