Анор тагида 16 туп "каннабис" аниқланди
Сирдарё вилояти. 2021 йилнинг 22 апрель куни соат 11:30 да Ховос тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Ховос тумани Еттигузар маҳалласида яшовчи 43 ёшли Т.Фирузанинг яшаш хонадони томорқаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида жойлашган анор мевали кўчатлари тагидаги 1.5 м2 майдонда бўйи тахминан 6-7 см бўлган жами 16 (ўн олти) туп наша гиёҳванд ўсимлигига ўхшаш ўсимлик борлиги, ушбу ўсимликлар тагига агротехник ишлов берилиб, парвариш қилинаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Суд кимёвий экспертиза хулосасида Т.Фирузанинг томорқасидан олинган 16 туп ўсимлик каннабис (Наша) ўсимлиги эканлиги, ушбу ўсимлик “марихуана” “ГАШИШ” гиёҳвандлик моддаларини тайёрлаш учун хомашё бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ховос тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Т.Фирузага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти