Қаровсиз қолдирилган қурилиш техникасининг эҳтиёт қисмларини металл олиш пунктига топшириб юборилган бўлиб чиқди
Навоий вилояти. 2020 йилнинг март ойи ўрталарида номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида, «Жанбусаноатмонтаж» АЖ,га тегишли бўлган ва чўл ҳудудида қаровсиз қолдирилган «Турбоукладчик КАТ 594» русумли тракторнинг ҳар бирининг нархи 2 млн 560 минг сўмдан бўлган 10 дона «Контгруз» ва баҳоси 900 минг сўм бўлган «Глушитель» эҳтиёт қисмларини яширин равишда талон-торож қилиб, «Жанбусаноатмонтаж» АЖга анча миқдорни ташкил этувчи жами 26 млн. сўм миқдорида моддий зарар етказиб ҳодиса жойидан яширинган. Бир неча ой ўтиб АЖ вакиллари томонидан ИИОга мурожаат қилиб қонуний чора кўришни сўрашган.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан 05.11.2020 йилда Томди тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “Б” банди (анча миқдорда содир қилинган ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида тумани Зарафшон шаҳрида яшовчи 25 ёшли Бекзод Б. содир этганлиги аниқланиб, ушбу шахс металл листларни металл олиш пунктига топшириб, жами 3.5 млн. сўм миқдоридаги ноқонуний даромад олганлиги аниқланган.
Мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти