Қарзни қачон қайтарасан!?
Тошкент шаҳар. Жорий йилнинг 16 декабрь куни соат 16:40 ларда Чилонзор тумани ИИО ФМБ Навбатчилик қисмига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказидан 34 ёшли К.А. оғир санчилган тан жароҳати билан ётқизилганлиги тўғрисида хабар келиб тушди.
Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида аниқланишича, жорий йилнинг 16 декабрь куни соат 13:45 ларда К.А. уйдан чиқиб Чилонзор тумани Хирмонтепа кўчаси 8-уй ёнида ўзининг танишлари 42 ёшли Х.Р. ва 33 ёшли М.Б.,лар билан учрашиб, ундан танишлари 1.600.000 сўм қарзини қачон беришлигини сўраш жараёнида ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида М.Б. чўнтагида бўлган пичоғи билан бир неча маротаба К.А.,га тан жароҳати етказганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 2-қисми “Д,К,е,Л” бандлари (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Р. ва М.Б.,лар процессуал тартибда ушланишган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти