Арзон “Malibu 2” олмоқчи эди..., фирибгар учради...
Тошкент шаҳар. 2023 йил 8 феврал куни 54 ёшли Ш.Ф. алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, Олмазор туманида жойлашган 58 ёшли Т.П.нинг уйида унинг ишончига “Malibu 2” русумли машинасини олиб беришини ваъда бериши учун 30.000 АҚШ доллари эвази олиб беришни ваъда қилган ҳолда кириб, берган ваъдасини бажармасдан олган пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ш.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, келгусида фирибгарларга алданиб қолишингизни олдини олиш мақсадида, Сиздан янги автомашина харид қилаётганингизда пулларни автосалон билан ҳамкорликда хизмат кўрсатувчи банк кассасига тўлов қилишингиз сўралади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти