Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Маҳсулотим Хитойда, пулларим фирибгарда...

Навоий вилояти. 2022 йил 1 ноябрдан 20 ноябрга қадар 35 ёшли М.Э. алдаш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, нархи 26 000 АҚШ доллари ҳамда 25.500 АҚШ доллари бўлган майиз маҳсулотларини Хатирчи туманида яшовчи Фермер хўжалиги раиси 61 ёшли К.Э.нинг ишончига кириб, унга ушбу майиз маҳсулотларини Хитой фуқаросига 51 500 АҚШ долларига сотиб, пулларни унинг Фермер хўжалиги ҳисоб рақамига кўчириб беришга ишонтириб, майиз маҳсулотларини Хитой халқ республикасига тегишли тартибда экспорт қилиб, 51 500 АҚШ доллари пулларни тўлиқ олсада, уларни Фермер хўжалиги ҳисоб рақамига кўчириб бермасдан, фирибгарлик йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан М.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари тўлиқ ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилади.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Муаллиф: Тергов департаменти ЎМИБ терговчиси

майор Т.Элбеков

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech