Арзон нархда уй-жой олишни истаб, фирибгарнинг исканжасига илинган фуқаролар
Сурхондарё вилояти. 2020 йилда август ойида Денов шаҳрида яшовчи 40 ёшли Ў.Н. ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, ўзига олдиндан таниш бўлган 39 ёшли М.Д.нинг ишончига кириб, унга ўзининг Денов тумани ҳокимиятидаги танишлари билан гаплашиб, арзон уйлардан олиб беришни айтиб, алдов йўли билан ундан 2.070.000 сўм пулларни олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Бундан ташқари, Ў.Н. ўзининг жиноий ҳаракатини давом этириб, 2020 йил ноябрь ойларида, ўзига олдиндан таниш бўлган, Денов шаҳар “С.Оллоёр” маҳалласида яшовчи 35 ёшли К.С.га ҳам арзон уй-жойлардан ўзининг Денов тумани ҳокимиятида ишлайдиган танишлари билан гаплашиб уй олиб беришни ваъда қилиб, ишончига кириб, ундан 1.900.000 сўм пулларни олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ў.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 3-қисмининг “Б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Бировга ишонч билдиришдан олдин чуқур ўйлаб кўринг. Фирибгарлик қурбонига айланиб қолишдан огоҳ бўлинг!
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти