Аттанг!-олиб қочилган автомобиль техник носоз бўлиб чиқди
Наманган вилояти. 2021 йил 13 декабр куни Давлатобод тумани “Тўқувчи” МФЙ да яшовчи 46 ёшли С.в. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 12:30ларда ўзига тегишли бўлган “TIKO” русумли автомашинани яшаш хонадони олдидаги майдонда қолдириб, шу куни соат 16:30ларда яшаш хонадонидан қайтиб чиққан вақтида ушбу автомашина қолдирилган жойида йўқлигини маълум қилиб, автомашинани топишда ҳамда олиб қочган шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи 19 ёшли Қ.А. содир этганлиги аниқланиб, С.в.га тегишли бўлган автомашина Давлатобод тумани “Навбаҳор” МФЙда жойлашган автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчасидан холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Қ.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қонунбузар билан бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказилганда, у 13 декабрь куни “TIKO”ни олиб қочганлигидан сўнг мазкур автомашина йўлда бузилиб қолганлиги сабабли уни тузатиш учун Давлатобод тумани “Навбаҳор” МФЙда жойлашган автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчасига ташлаб кетиб, усталарга ўзининг телефон рақамини ёзиб автомашина созланганлигидан сўнг ўни олиб кетмоқчи бўлганини маълум қилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Муаллиф: Тергов департаменти УМИБ терговчиси
майор Хабибуллаев Азизбек
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти