Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Автомашина эшигини сих билан очиб, уни олиб қочган ёшлар қўлга олинди

Навоий вилояти. Конимех тумани Зафаробод маҳалласида яшовчи 18 ёшли Р.Ш. дўстлари К.С. ва вояга етмаган Ж.Ж.лар билан ўзаро тил бириктириб, 2022 йил 14 июль куни тунги соат 01:14 да Конимех тумани Зафаробод маҳалласи яшовчи 35 ёшли Т.Б.ни эгалигида бўлган “NEXIA” русумли автомашинасини сих ёрдамида очиб, ғайриқонуний равишда, ҳеч қандай рухсатсиз ушбу автомашинани олиб қочиб, воқеа жойидан яширинган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Р.Ш. ва унинг шериклари “NEXIA” русумли автомашинани Зафаробод маҳалласи Шодлик кўчаси ҳудудида бошқариб кетаётган вақтида Конимех тумани ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Конимех тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодекснинг 267-моддаси 2-қисми “б” банди (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Р.Ш. ва К.С. процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech