Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Автомашина ювиш шохобчаси”да қолдирилган  “Malibu” олиб қочилди

Наманган вилояти. Жорий йилнинг 2 август куни соат 14:30 ларда Наманган шаҳрида жойлашган автомобиллар ювиш шохобчасида ишчи бўлиб ишловчи 18 ёшли Осимхон А., шу ерда ишлаб туриб, ювиш учун қолдириб кетилган 25 ёшли Аюбхон А.,га тегишли бўлган “Malibu” русумли автомашинасини, аввалига ювиб, сўнгра номаълум томонга бошқариб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Осимхон А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида “Malibu” русумли автомашина Давлатобод тумани “Порлоқ” маҳалласи ҳудудидан техник соз ҳолда топилган.

Ҳозирда О.А.,ни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

 

Ҳурматли фуқаролар! Агарда сиз суратдаги шахс ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, 69-227-22-62, 97-592-17-71 ёки 102 рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech