Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Аввал судланган шахс мактаб буюмларига ҳам “кўз олайтирди”

Наманган вилояти. Куни-кеча Уйчи туманда жойлашган мактабнинг директори туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда жорий йилнинг 19 февраль кунидан 20 февраль кунига ўтар кечаси Уйчи туманида жойлашган мактабнинг психологлар хонасида бўлган нархи 500.000 сўмлик монитор, нархи 150.000 сўмлик клавиатура, сичқонча ва вояга етмаганлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори Р.Адашевга тегишли бўлган нархи 500.000 сўмлик 1 дона мониторлар номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, ушбу нарсаларни топишда ҳамда номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришда амалий ёрдам беришни сўраган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Уйчи туманда яшовчи муқаддам ўғирлик жиноятини содир этканлиги учун судланган 21 ёшли Э.А. томонидан содир этилгани аниқланиб, ундан 2 дона монитор, 1 дона клавиатура ва 1 дона сичқончалар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Э.А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech