Аввалига босқинчилик энди эса транспорт воситасини олиб қочиш
Самарқанд вилояти. 2023 йил 15 февраль куни соат 03:30да Нуробод туман “Пўлатчи” маҳалласида яшовчи 45 ёшли Ш.Д. ариза билан мурожаат қилиб, унда номаълум шахс, унинг ҳовлисидаги оқ рангли “NEXIA-2” русумли автомашинасини очиқ ҳолда ва калити ўт олдиргичда қолдирилганлигидан фойдаланиб олиб қочганлиги, ушбу номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни ва автомашинасини топишда амалий ёрдам беришни сўраган.
Олиб борилган тергов-тезкор ишлари натижасида олиб қочилган автомашина Пастдарғом тумани Гўзалкент М.Ф.Й. ҳудудидан ўтувчи “Каттақўрғон-Жума” йўлининг бўйидан тут дарахтига урилган ҳолда аниқланган.
Ушбу жиноятни содир қилган номаълум шахсни аниқлаш ва уни ушлашга қаратилган тезкор-қидирув ишлар натижасида, жиноят Нуробод туманида яшовчи муқаддам босқинчилик жинояти билан судланган 22 ёшли Қ.О. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, гумонланувчи процессуал тартибида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Нуробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Қ.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда юқоридаги шахс нима сабабдан ушбу жиноятга қўл урганлиги аниқланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти