Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Аввалига олиб қочиб, кейин пуллаш режалаштирилган

Фарғона вилояти. 2022 йил 04 январь куни соат 03:30 ларда Ўзбекистон туман ИИБга келиб тушган хабарга кўра, шу куни соат 01:30 дан 02:00 гача бўлган вақт оралиғида Ўзбекистон тумани Тадбиркор кўчасида яшовчи 57 ёшли М.А., нинг яшаш хонадони олдида қаровсиз қолдирилган "Lacetti-2” русумли автомашинаси номаълум шахслар томонидан олиб қочилганлиги, автомашина юкхонасида 20.000.000 сўм, салони ичида 500 АҚШ доллари ҳамда 2.000.000 сўм пуллари бўлганлиги тўғрисида маълум қилинган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, ушбу жиноятни Ўзбекистон туманида яшовчи 40 ёшли О.С. ҳамда 25 ёшли С.А.,лар содир этганликлари аниқланган.

Жумладан, жиноий режага асосан, улар жабрланувчига тегишли “Lacetti-2” русумли автомашинани олиб қочиб, Наманган шаҳри Машҳур кўчасида яшовчи 31 ёшли П.Ж.,га автомашинани 13.000 АҚШ долларига сотишга келишганликларини ва ушбу пуллардан 1.000 АҚШ долларини олишганлиги маълум бўлган.

Фуқаро П.Ж.,дан жабрланувчи тегишли бўлган “Lacetti-2” русумли автомашина ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан О.С. ва С.А.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “б” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов жараёнида автомашинада бўлган пуллар ва транспорт воситаси олиб қочилиши билан боғлиқ барча ҳолатларга қонуний баҳо берилади.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech