Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Наманганлик фуқаро нонвойхонасида қимор ўйнашга шароит яратиб берганлиги аниқланди

Наманган вилояти. 2021 йил 06 февраль куни 41 ёшли Арабжон Т., Поп тумани “Юқори ХонободМФЙ.,да жойлашган нонвойхонасининг ёрдамчи хўжалик хонасида ушбу маҳаллада яшовчи Сайфиддин У., ва Ғуломжон Қ.,ларга ўйин картаси ёрдамида қимор ўйнашлари учун 10 000 сўмдан чўтал пуллар олиши эвазига келишиб, жами 80 000 сўм пулларни олганлиги аниқланиб, ўйин картаси, қимор учун тикилган 1 850 000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 41 ёшли Арабжон Т.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.  

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech