Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бағдоднинг соҳта “ғазнахонаси” фош этилди

Фарғона вилояти. Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 36 ёшли Мурод М.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми (Қалбаки пуллар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.  

Бағдод тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан 2021 йил 01 апрель куни ўтказилган тезкор-тадбирда Мурод М., шартли равишда харидор сифатида жалб қилинган фуқарога 2 700 000 сўм эвазига 99 дона 100.000 сўмлик купюрадан иборат жами 9 900 000 сўм қийматига тенг сохта пулларни сотган вақтида ушланган.

Тергов ҳаракатлари давомида, Мурод М.,нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилиб, сохта пулларни тайёрлашда фойдаланилган бир дона “Lenovo” русумли ноутбук ва “НР” русумли рангли принтер ҳамда 5 000 сўмлик купюрадаги 200 дона жами 1 000 000 сўм сохта пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech