Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Банкоматга кўз олайтирган шахс, жиноят жойида Миллий гвардия ходимлари томонидан қўлга олинди

Андижон вилояти. 2022 йил 12 март куни соат 21:50 ларда Андижон шаҳар Аралск кўчасида яшовчи 34 ёшли Н.Ш. Андижон шаҳар Бозор кўчаси 2-уйда жойлашган “Hamkorbank” АТБ Андижон филиали тасарруфида бўлган банкоматга келиб, банк томонидан фуқаролар банк пластик карталаридаги пулларни нақд пул шаклида ечиб олишлари учун жами 144.570.000 сўм пуллар солинган банкоматни мих суғуриш мосламаси “монтировка” ёрдамида бузиб очмоқчи бўлганида, шу ерда хизмат олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Н.Ш.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 25,169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғирликка суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу модда билан унга айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда, ушбу шахс бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech