Ҳомиладор энага ўғирликка қўл урди
Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 15 январь куни соат 10:30 ларда номаълум шахс Чилонзор тумани 19-мавзесида жойлашган 44 ёшли Илҳом О.,га тегишли хонадонга ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасидаги темир сейфни калит танлаш йўли билан очиб, 7.000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар, 2.588.000 сўмлик қимматбаҳо тақинчоқлари, икки дона “Турон банк” томонидан берилган пластик карталарини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Илҳом О.,нинг фарзандларига энагалик қилувчи ҳомиладор 22 ёшли Маҳбуба У., содир этганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Маҳбуба У.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти