Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Маъсулиятсиз қоровул

Фарғона. 2020 йилнинг 17 июль куни “Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари” АЖ директори Б.М., Ўзбекистон туман ИИБ га ариза билан мурожаат қилиб, унда жамиятнинг Ўзбекистон тумани Жонобод қишлоғида жойлашган ёрдамчи хўжалигига келтириб қўйилган жами 260 дона темир қувурларнинг умумий баҳоси 12.240.000 сўм бўлган 48 донаси номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган.

Ушбу аризага асосан шу куни ҳодиса жойига тергов-тезкор гуруҳи чиқиб, воқеа жойини кўздан кечирган ва тегишли процессуал ҳужжатларни расмийлаштирган.

Ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида ИИБ ходимлари томонидан ўғирланган темир қувурларнинг 29 донасини жамиятда қоровул бўлиб ишловчи 49 ёшли О.Қ., ўғирлаб кетганлиги аниқланиб, қувурлар ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган. О.Қ. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган, ҳозирда қувурларнинг қолган қисмини ўғирлаган шахсларни аниқлаш бўйича бир қатор тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech