Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бир иш ортидан қолганлари ҳам фош бўлди...

Сурхондарё вилояти. 2020 йилнинг 15 декабрь куни 28 ёшли Ботир З., Сариосиё тумани ИИБ бошлиғига ариза билан мурожаат қилиб, унда номаълум шахс Сариосиё тумани “Мирзо Улуғбек” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Қўзигул файз” номли савдо мажмуасида жойлашган телефон аксессуарлари дўконидан 10 дона умумий нархи 26 млн. 900 минг сўмлик телефон аппаратларини ўғирлаб кетганлигини, ушбу номаълум шахсларни аниқлаб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни ҳамда ўзига етказилган моддий зарарни ундириб беришни сўраган.

Мазкур мурожаат юзасидан 16.12.2020 йилда Сариосиё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб содир этилган ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Узун туманида яшовчи Диловар А., содир этганлиги аниқланиб, унинг яна бир қатор туманларда шунга ўхшаш жиноятларни содир этганлиги маълум бўлган. Ўғирланган 1 дона “Samsung A 01 Kore” русумли телефон аппаратини Диловар А. танишига берганлиги аниқланиб, шу танишидан ушбу телефон аппарати тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда ҳамда ўғирланган телефон аппаратларини топиш чоралари кўрилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech